locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Скоулз Холанднинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди

Холанднинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2034 йилнинг июнь ойи охирига қадар амал қилади.
Футбол
Скоулз Холанднинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди
Фото: Getty Images

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг фикрича, агар «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасидан чиқариб юборилса, норвегиялик марказий ҳужумчи Эрлинг Холанд каталониялик «Барселона»га ўтиши мумкин.

«Агар “Сити” АПЛни тарк этса, менимча, Холанд “Барселона”га ўтади. У Мадриднинг “Реал” клубига мос футболчига ўхшайди. Мен уни шу жамоа либосида тасаввур қила оламан, аммо у катта эҳтимол билан “Барса”га йўл олади. Агар унинг отаси бу борада ҳали ҳеч қандай ишни бошламаган бўлса, ҳайрон қоламан», — дея Скоулзнинг сўзларини The Touchline нашри келтирмоқда.

Холанднинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2034 йилнинг июнь ойи охирига қадар амал қилади.

26 ёшли скандинавиялик ҳужумчининг трансфер қиймати 220 миллион евро этиб баҳоланмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг