«Манчестер Сити» қишки трансфер ойнасида янги ўйинчиларни сотиб олмаслиги мумкин
Жамоа қандай юриш қилишни билмаяпти.
Футбол
Photo: Getty Images
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни сотиб олмаслиги эҳтимоли юқори.
Indykaila News маълумотига кўра, айни пайтда манбалардан «Манчестер Сити»нинг трансфер режалари ҳақида сўрашнинг ҳам маъноси йўқ. Чунки барча бир хил жавоб бермоқда: «Клуб кейинги хабарга қадар янги футболчиларни сотиб олмайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Шаҳарликлар» ушбу қарор устидан апелляция берган, бироқ якуний қарор жорий йил охирига қадар эълон қилинмаслиги мумкин.
Энг салбий сценарийда «Манчестер Сити» кўплаб очколаридан маҳрум этилиши ёки ҳатто Чемпионшипга тушириб юборилиши мумкин.