Модрич терма жамоада ўйнаш бўйича Мессини қувиб етди
Лукадан олдинда фақат Роналду қолди.
Футбол
Фото: Getty Images
Хорватия терма жамоасининг тажрибали яримҳимоячиси Лука Модрич Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Чехияга қарши ўйинда майдонга тушиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшди. «Шашкадошлар» рақибни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ғолиб жамоа сафида 41 ёшли яримҳимоячи Лука Модрич ҳам майдонга тушди. Ушбу беллашув Модрич учун Хорватия терма жамоаси таркибидаги 208-ўйин бўлди.
Шу билан у миллий жамоа сафида ўйинлар сони бўйича яқинда терма жамоадаги фаолиятини якунлаган аргентиналик Лионель Мессига етди.
Ҳозирча терма жамоа учун энг кўп ўйин ўтказган футболчи — 234 та ўйин билан португалиялик Криштиану Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Славен Билич бошқарувидаги Хорватия терма жамоаси Миллатлар лигасида ўз гуруҳини учинчи ўринда якунлади.