Холанд «Реал»га ўтиши мумкин
Ҳужумчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Photo: Getty Images
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда indykaila News хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, айни пайтда норвегиялик футболчининг вакиллари ва «Реал» ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Бироқ ҳозирча эҳтимолий трансфер тафсилотлари ошкор этилмаган.
Аввалроқ «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес норвегиялик ҳужумчини сотиб олишга ишонаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
26 ёшли Холанн жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 14 та гол урди.
Ҳужумчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 220 миллион еврони ташкил этади.