«Манчестер Юнайтед» Коллинзни нишонга олди
Transfermarkt портали ирландиялик ҳимоячининг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
Photo: Getty Images
«Брентфорд» марказий ҳимоячиси Нейтан Коллинз «Манчестер Юнайтед» қизиқиш доирасига тушди.
Football Insider маълумотига кўра, «қизил иблислар» ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 25 ёшли ирландиялик футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, «Брентфорд» сардорига «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ манба таъкидлашича, «ари»лар ўз етакчи футболчисини жамоадан қўйиб юбориш ниятида эмас.
Коллинз жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали ирландиялик ҳимоячининг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.