Касорла Ямални асраш кераклигини таъкидлади
Испаниялик собиқ ярим ҳимоячи Санти Касорла «Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямалнинг ҳолати ҳақида ўз фикрини билдирди.
19 ёшли футболчи ноябрь ойидаги йиғин доирасида Чехияга қарши ўтказилган биринчи учрашувни ўтказиб юборди. Ваҳоланки, кенг тарқалган фикрларга кўра, унинг соғлиғида муаммо бўлмаган ва футболчи майдонга тушиши мумкин эди.
«Биз Ямални асрашимиз керак. У шундоқ ҳам жуда кўп дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У биринчи учрашувни ўз хоҳиши билан ўтказиб юборган деб ўйламайман. Ламин ҳар доим ўйнашни истайди», — дея Касорланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Barca Buzz.
Якшанба куни Ламин Ямаль Англияга қарши баҳсда учрашув бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди ва голли узатмани амалга оширди. Бироқ бу Испания терма жамоасини 2:3 ҳисобидаги мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади.