«Ювентус» Шешко трансферига қизиқиш билдирмоқда
«Ювентус» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешкони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
23 ёшли футболчининг номзоди туринликларнинг техник директори Фредерик Массарага ҳам, бош мураббий Лучано Спаллеттига ҳам маъқул келмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, словениялик ҳужумчини анча қулай шартларда — катта молиявий харажатларсиз ва мажбурий сотиб олиш бандини киритмасдан ижарага олиш мумкин.
Шешко сўнгги пайтларда «қизил иблислар»нинг асосий таркибига кира олмаяпти. Бундан ташқари, у сентябрь ойида жиддий жароҳат олган ва йил охирига қадар сафдан чиққан эди.
Беньямин Шешконинг келажаги «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино режаларига боғлиқ бўлади. Аргентиналик мутахассис бу лавозимда Майкл Каррикнинг ўрнини эгаллаган.
Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.