locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бальде ва Кунде «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Ҳар икки футболчининг фаолиятини Англияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Футбол
Бальде ва Кунде «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Photo: Getty Images

Алехандро Бальде ва Жюль Кунде қишки трансфер ойнасида «Барселона»ни тарк этиши мумкин.

Barca Universal нашри инсайдер Маттео Моретто маълумотларига таяниб хабар беришича, каталонияликлар ҳар икки ҳимоячи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Уларнинг январь ойида сотилиши эҳтимоли юқори.

Бальде ва Кунде жорий мавсумда Ҳанс-Дитер Флик жамоасининг асосий таркибидаги ўринларини йўқотишди. Ҳар икки футболчининг фаолиятини Англияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Уларни АПЛнинг бир қатор грандлари ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Transfermarkt портали 23 ёшли испаниялик Бальденинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда. 28 ёшли франциялик Кунденинг трансфер қиймати эса 55 миллион еврони ташкил этади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг