locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жеррард Англия терма жамоасининг ғалабасини юқори баҳолади

Англия терма жамоаси 1966 йилдан буён йирик халқаро мусобақаларда ғолиб чиқмаган.
Футбол
Жеррард Англия терма жамоасининг ғалабасини юқори баҳолади
Photo: Getty Images

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Стивен Жеррард Англия терма жамоасининг Миллатлар лигасидаги сўнгги учрашувда қозонган ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Якшанба куни Томас Тухель шогирдлари Мадридда амалдаги жаҳон чемпионларини 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.

«Менимча, Тухель ва унинг ёрдамчиси Энтони Барри шуни яхши тушунади: агар биринчи бир соат давомида намойиш этган футболимиз каби ўйинни мунтазам кўрсата олсак, кейинги йирик мусобақада Франция ва Испания билан бир қаторда ғолибликка асосий даъвогарлардан бирига айланамиз», — деди Жеррард The Overlap Daily эфирида.

«Фақат ҳисоб ва Испанияни ўз майдонида мағлуб этганимизга эътибор қаратиб қолмаслик керак. Рақиб таркибида бир нечта футболчи йўқ эди, қолаверса, Англия терма жамоасининг таркиби ҳам кейинги мусобақага қадар ўзгариши аниқ. Аммо дастлабки 60 дақиқадаги ўйин бизнинг кейинги мусобақада ғолиб чиқишга қодир эканимизни кўрсатди. Энг муҳими ҳам шу», — дея қўшимча қилди собиқ футболчи.

Англия терма жамоаси 1966 йилдан буён йирик халқаро мусобақаларда ғолиб чиқмаган. Гарет Саутгейт қўл остида жамоа икки марта Европа чемпионати финалига қадар етиб борган (2021, 2024). Томас Тухель бошқарувида эса жорий йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг