locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Педро Поррога қизиқмоқда, бироқ трансфер нархи тўсиқ бўлиши мумкин

Бироқ талаб қилинаётган товон пули сабабли ушбу трансфер амалга ошмаслиги мумкин.
Футбол
«Барселона» Педро Поррога қизиқмоқда, бироқ трансфер нархи тўсиқ бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

Испания терма жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби қанот ҳимоячиси Педро Порро «Барселона»нинг трансфер мақсадлари рўйхатидан жой олган. Бироқ талаб қилинаётган товон пули сабабли ушбу трансфер амалга ошмаслиги мумкин.

The Touchline нашрининг маълум қилишича, «Барселона» президенти Жоан Лапорта инглиз клуби ҳимоячи учун сўраётган 70–80 миллион еврони тўлашга тайёр эмас.

Порро 2023 йилнинг ёзидан буён «Тоттенҳем» сафида тўп сурмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030/2031 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Трансфермаркт портали экспертлари 27 ёшли испаниялик футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг