Порро «Барселона»га ўтмоқчи: «Тоттенхэм» 70 миллион евро талаб қилмоқда
Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳимоячиси Педро Порро фаолиятини Каталониянинг «Барселона» жамоасида давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар бермоқда.
27 ёшли испаниялик футболчининг клубини ўзгартириш учун бир нечта варианти бор. Бироқ унинг устувор мақсади келаси йил ёзида «Камп Ноу»га кўчиб ўтиш ҳисобланади.
Трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган асосий омил — «Тоттенхэм» талаб қилаётган товон пули. Лондонликлар Поррони 70 миллион еврога баҳоламоқда. «Барселона» эса испаниялик футболчи учун 50 миллион евродан ортиқ тўлашни истамаётгани айтилмоқда.
Педро Порро жорий мавсумда Испания чемпионатида олтита учрашувда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олди.