locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Серхио Рамос «Малага»га ўтиши мумкин

Испаниялик ҳимоячи анча камтарона маош эвазига ҳам жамоага қўшилишга тайёр.
Футбол
Серхио Рамос «Малага»га ўтиши мумкин
Photo: Getty Images

«Монтеррей» клубини тарк этганидан кейин испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос деярли бир йилдан буён жамоасиз қолмоқда. Шунга қарамай, тажрибали футболчи янги таклиф олиш умидида мунтазам равишда машғулотлар ўтказмоқда.

El Nacional маълумотига кўра, 40 ёшли Рамосни ўз сафига қўшиб олиш вариантини «Малага» клуби кўриб чиқмоқда. Жамоа ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келмоқда, шунингдек, таркибда етакчилик хусусиятларига эга футболчилар етишмаяпти. Рамос эса қишки трансфер ойнасида бу муаммоларга муносиб ечим бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, испаниялик ҳимоячи анча камтарона маош эвазига ҳам жамоага қўшилишга рози бўлиши мумкин.

Айни вақтда «Малага» Испания чемпионати турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг