Барселона футболчиси ота-онасидан энди ишламасликни сўради
Футболчи ҳозирги кунда ҳафтасига 24 минг евро маош олади.
Футбол
photo: gettyimages
Барселона футболчиси Марк Бернал ота-онасидан энди ишламасликни сўради.
“Фарзандларнинг асосий мақсадларидан бири — ота-онасини ишдан бўшатиб, уларни ишлашдан озод қилиш. Бу мен учун ажойиб туйғу”, — дейди 19 ёшли футболчи.
Каталония нашрлари маълумотларига кўра, футболчи ҳафтасига 24 минг евро маош олади. Бу клубдаги энг кам маошлардан бири.
Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.