Райс: «Мадридда жамоамиз билан ўтказилган ажойиб оқшом»
Англия Испаниянинг 43 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.
Футбол
Photo: Getty Images
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деклан Райс Испанияга қарши ўтказилган учрашуви ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди.
Учрашув якшанба куни Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида бўлиб ўтди. Англия терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
«Мадридда жамоамиз билан ўтказилган ажойиб оқшом. Терма жамоа сафидаги йилни якунлаш учун жуда чиройли ўйин бўлди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — деб ёзди Райс ғалабадан бир кун ўтиб ўз ижтимоий тармоқларида.
Англия Испания терма жамоасининг 43 та учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Амалдаги Европа ва жаҳон чемпионлари 2024 йил март ойидан буён мағлубиятга учрамаётган эди.