locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Педро Порро яқин орада «Барселона»га ўтмайди

Испаниялик футболчининг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2031 йилга қадар амал қилади.
Футбол
Педро Порро яқин орада «Барселона»га ўтмайди
Photo: Getty Images

«Тоттенхэм»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Педро Порро яқин келажакда «Барселона»га ўтмайди.

Каталонияликлар анчадан буён Испания терма жамоасининг 27 ёшли футболчисига қизиқиш билдириб келаётган эди. Бироқ журналист Решад Раҳмон инсайдер Маттео Моретто маълумотларига таяниб хабар беришича, «шпорлар» ҳимоячиси қишки трансфер ойнасида каталонияликлар сафига қўшилмайди. Айни пайтда бундай келишув амалга ошиши истисно қилинган.

Маълумки, «Барселона» ҳозирча қиммат трансферларни амалга ошириш имкониятига эга эмас. Transfermarkt портали Педро Порронинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг