«МЮ» Почеттинонинг илк машғулоти олдидан махсус чора кўрди
«Манчестер Юнайтед» клуби янги бош мураббий Маурисио Почеттинонинг Англияга имкон қадар тезроқ етиб келиши учун хусусий самолёт ташкил қилди.
Daily Mail журналисти Крис Уилернинг хабар беришича, манчестерликлар аргентиналик мутахассисга АҚШ терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганидан сўнг Англияга қайтишда ёрдам кўрсатган.
Клуб Почеттино учун махсус рейс ажратган. Бу мураббийга парвоз давомида дам олиш ва етиб келиши билан «Манчестер Юнайтед» машғулотига йўл олиш имконини беради.
Аргентиналик мутахассис яқин кунларда манчестерликлар бош мураббийи сифатида иш бошлаши кутилмоқда.
Почеттинони янги жамоасидаги дастлабки учрашувдаёқ жиддий синов кутмоқда. 22 ноябрь куни «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси доирасида сафарда «Ливерпуль»га қарши майдонга тушади.