locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Зинедин Зидан: «Мақсадимизга эришдик, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак»

Зинедин Зидан Миллатлар лигаси доирасида Туркияга қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Зинедин Зидан: «Мақсадимизга эришдик, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак»
photo: gettyimages
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
15.11.2026, Як.
Франция
2
Туркия
1

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигаси доирасида Туркияга қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба орқали Франция гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, чоракфинал босқичига йўл олди.

«Мақсадимиз плей-оффга чиқиш ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш эди. Бироқ биринчи бўлимда жамоамизнинг прессинг қилиши мени қониқтирмади. Рақибга бўш ҳудудлар қолдирдик. Танаффусда хатоларимизни тузатиб, иккинчи бўлимда анча яхшироқ ўйнадик.

Муаммо фақат ҳимоячиларда эмас. Бутун жамоа биргаликда прессинг қилиши ва тўпни кўпроқ назорат қилиши керак. Биз тўпсиз эмас, тўп билан ўйнашни афзал кўрамиз. Иккинчи бўлимда бу жиҳат анча яхши намоён бўлди.

Вазиятлар яратдик, аммо дастлабки дақиқаларда аниқлик ва ишонч етишмади. Энг муҳими, иккита гол урдик. Футболчилар бор кучини ишга солди.

Энди дам оламиз ва март ойида чоракфиналда қайси рақибга қарши майдонга тушишимизни кутамиз», — деди Зидан TF1 телеканалига берган интервьюсида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг