locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ПСЖ Арда Гюлерга йилига 15 миллион евро маош таклиф қилиши мумкин

Парижликлар туркиялик футболчига амалдаги маошидан уч баравар кўп ҳақ тўлашга тайёр.
Футбол
ПСЖ Арда Гюлерга йилига 15 миллион евро маош таклиф қилиши мумкин
photo: gettyimages

Франциянинг «ПСЖ» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси яримҳимоячиси Арда Гюлерни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар туркиялик футболчига амалдаги маошидан уч баравар кўп ҳақ тўлашга тайёр.

Испаниянинг El Nacional нашри хабарига кўра, «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфи Арда Гюлерни жамоанинг янги етакчи юлдузларидан бирига айлантирмоқчи. Франция гранди футболчининг «Реал» билан шартномаси бўйича юзага келган вазиятдан фойдаланиб, уни Парижга олиб келишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, «ПСЖ» Гюлерни у «Фенербахче» сафида тўп сурган давридаёқ қўлга киритишга ҳаракат қилган. Эндиликда парижликлар туркиялик яримҳимоячи учун курашга яна қайтиши мумкин.

Айни пайтда Арда Гюлер «Реал»да йилига тахминан 5 миллион евро маош олади. Манба маълумотига кўра, агар футболчи «ПСЖ» сафига қўшилса, унинг йиллик маоши 15 миллион еврога етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти жамоани тарк этганидан кейин 21 ёшли яримҳимоячи «Реал»нинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади. У жорий мавсумда мадридликлар сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, «Реал» Арда Гюлерни 2023 йил ёзида «Фенербахче»дан 30 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг