Томас Тухел: «Испаниядан яхшироқ ўйнадик ва ғалабага тўлиқ лойиқ эдик»
Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел Миллатлар лигаси доирасида Испанияга қарши кечган ва 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Умуман олганда, ажойиб ўйин ўтказдик. Рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик ва учрашув бошидан охиригача юқори савияни намойиш этдик.
Қизил карточка ва пенальти — жиддий қарорлар. Нима сабабдан битта вазият учун иккита жазо қўлланганини тушуниб олишим керак.
Кейинги 30 дақиқа бизга жуда узоқ туюлди. Бироқ бу масалага ортиқча тўхталмоқчи эмасман. 60-дақиқагача кўрсатган ўйинимизда ижобий жиҳатлар кўп бўлди. Биз ғалабага тўлиқ лойиқ эдик.
Бизга мукаммал ўйин намойиш этиш кераклигини билардик ва бунинг учун бор кучимизни бердик. Тўп билан дадил, тўпсиз эса сабр билан ҳаракат қилдик.
Рақиб майдонида фаол прессинг уюштирдик, ўз ҳудудимизда эса бўш зоналарни ёпдик. Жамоавий руҳ, куч-ғайрат ва футбол сифати энг юқори даражада бўлди», — деди Тухел ITV телеканалига берган интервьюсида.