«Ювентус» тарихий натижани қайд этди
Турин клуби 10 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўриндан жой олган.
Футбол
Фото: Getty Images
«Ювентус» Европа лигаси умумий босқичининг 4-турида «АЗ Алкмаар» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Лучано Спаллетти шогирдларига ғалабани биринчи бўлимда Тён Копмейнерс ва Рандаль Коло-Муани томонидан киритилган голлар тақдим этди.
Opta маълумотларига кўра, туринликлар 1999/2000 йилги мавсумдан буён илк бор Европа мусобақаларидаги дастлабки тўртта учрашувда 10 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди. Айни вақтда жамоа ҳисобида 11 та гол мавжуд.
«Ювентус» 10 очко билан умумий босқич турнир жадвалининг бешинчи поғонасидан жой олган. Кейинги турда италияликлар ўз майдонида Кипрнинг «Омония» клубини қабул қилади. Учрашув 26 ноябрь куни бўлиб ўтади.