locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дешам «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этди

Ҳозирда асосий номзод сифатида «Ньюкасл»нинг собиқ устози Эдди Хау кўрилмоқда.
Футбол
Дешам «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этди
Фото: Getty Images

Франция терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Дидье Дешам «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Англиянинг машҳур клуби Майкл Каррик ўрнига янги бош мураббий тайинлаш мақсадида Дешам билан боғланган. Бироқ француз мутахассиси ушбу лавозимга қизиқиш билдирмаган ва таклифни рад этган.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» раҳбариятининг қисқа рўйхатида Унаи Эмери ва Юлиан Нагельсманн номлари ҳам бор. Бироқ ҳозирда асосий номзод сифатида «Ньюкасл»нинг собиқ устози Эдди Хау кўрилмоқда.

«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 9-туридан кейин бор-йўғи 7 очко билан турнир жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг