locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Нагельсманн билан алоқага чиқди

39 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Германия миллий терма жамоаси бўлган.
Футбол
«Ювентус» Нагельсманн билан алоқага чиқди
Фото: Getty Images

«Ювентус» германиялик мутахассис Юлиан Нагельсманн билан боғланди ва агар клуб бош мураббий лавозимида Лучано Спаллеттини алмаштиришга қарор қилса, уни асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Руди Галетти ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Нагельсманн келажаги борасида бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда ва «кекса синьора»нинг таклифини ижобий баҳолаган.

39 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Германия миллий терма жамоаси бўлган. У 2023 йилдан 2026 йилгача терма жамоани бошқарган. Клублар миқёсида эса Нагельсманн сўнгги бор 2021–2023 йилларда «Бавария» бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг