Месси «Ньюэллс Олд Бойз»га қайтиши мумкин
Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
«Интер Майами»нинг 39 ёшли аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Флавио Аззаро хабар бермоқда.
Манбага кўра, аргентиналик юлдуз бир вақтлар футболдаги илк қадамларини қўйган «Ньюэллс Олд Бойз» клубига қайтиши эҳтимоли бор. Ҳатто афсонавий футболчи 2027 йил январь ойидаёқ Аргентина клубига қўшилиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 33 та учрашувда иштирок этиб, 29 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг Америка клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг охирига қадар мўлжалланган.