locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Превью. «Қизилқум» - «Навбаҳор»

Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 84, “Қизилқум” эса 60 очкони қўлга киритган.
Бошқа спорт турлари
Превью. «Қизилқум» - «Навбаҳор»
Фото: Қизилқум ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Қизилқум” (Навоий) меҳмони бўлади.

Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, улар 53 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 23 марта, “Қизилқум” эса 15 марта ғалаба қозонган, 15 та учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича устунлик наманганликлар томонида - 73-53.

Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 84, “Қизилқум” эса 60 очкони қўлга киритган.
Наманганликларнинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаларида 4:0 ва 5:1 ҳисоблари қайд этилган бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0 га тенг.

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган, жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида бўлиб ўтган, жамоамиз номинал мезбон сифатида ҳаракат қилган учрашувда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилган, жамоамизнинг голига Дилшоджон Комилов (15), “Қизилқум”никига эса Николо Кумборович (19)лар муаллифлик қилишганди.

Жамоаларнинг барча ўйинлари натижалари қуйидагича кўринишга эга:
2000 йил

“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:2
2001 йил
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 1:0
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 3:1
2002 йил
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 4:0
2003 йил
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:2
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 0:2
2004 йил
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 5:2
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 2:2
2005 йил
“Зарафшон” – “Навбаҳор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Зарафшон” – 2:1
2006 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:0
2007 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:2
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1
2008 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
2009 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
2010 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1
2011 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0
2012 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1
2013 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0
2014 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:0
2015 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:2
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 2:1
2016 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:0
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:2
2017 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:2
2018 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:0
2019 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:1
2020 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 0:2
2021 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0
2022 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0
2023 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 3:0
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2
2024 йил
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:0
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:5

2025 йил
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 3:2

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:0
2025 йил

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 1:1.

“Олтин изловчилар” шу кунгача ўз майдонида (2024 йилги ўйин Қаршида бўлиб ўтганди) бўлиб ўтган 26 та учрашувнинг 10 тасида ғалаба қозонишган бўлса, 7 та ўйинда дуранг қайд этилган, 9 та баҳсда эса “лочинлар” зафар қучишган. Тўплар нисбатида тенглик – 33 га 33. Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” – “Навбаҳор” учрашуви 7 ноябрь куни Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 18:30 да старт олади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг