Спаллетти «Наполи»га қарши ўйиндан кейин истеъфога чиқарилиши мумкин
Клуб раҳбарияти аллақачон унинг ўрнига номзод изламоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
Италия А серияси
01.11.2026, 14.45
Ювентус
-
Наполи
-
Италиялик инсайдер Жанлука Бендони Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Лучано Спаллеттининг келажаги ҳақида маълумот берди.
«Наполи»га қарши учрашув Спаллетти учун сўнггиси бўлиши мумкин. Клуб раҳбарияти аллақачон унинг ўрнига номзод изламоқда. Юлиан Нагельсманн ва Дидье Дешам номзодлари муҳокама қилинмоқда.
Жамоа ичида ҳам норозилик мавжуд. Спаллетти ҳозирча барча футболчиларни бир мақсад атрофида бирлаштира олмаяпти», — деди инсайдер.
Маълумот тариқасида, беллашув Туриндаги «Алянс» стадионида Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.