locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Португалия миллий жамоасининг янги сардори кимлиги маълум бўлди

Силва миллий жамоа сафида 115 та учрашувда майдонга тушган.
Футбол
Португалия миллий жамоасининг янги сардори кимлиги маълум бўлди
photo: gettyimages

Португалия миллий жамоасининг янги сардори яримҳимоячи Бернарду Силва бўлади. Бу ҳақда Notícias ao Minuto нашри хабар берди.

Манбага кўра, Криштиану Роналду миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг 32 ёшли Силва Португалиянинг янги сардорига айланди. У миллий жамоа сафида 115 та учрашувда майдонга тушган. Сардорлар рўйхатида ундан кейин Бруну Фернандеш (97 та ўйин) ва Рубен Диаш (84 та ўйин) турибди.

Сардорлар сафидаги навбатдаги футболчи эса ҳимоячи Жоау Канселу бўлиб, у Португалия миллий жамоаси либосида 77 та учрашувда иштирок этган.

Маълумот учун, Роналду Португалия либосида 234 та учрашув ўтказиб, 146 та гол урган. Бу миллий жамоалар сафида урилган голлар бўйича жаҳон рекорди ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг