locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Леви Колвилл билан шартномани узайтирмоқчи

Ҳимоячининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Футбол
«Челси» Леви Колвилл билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячи Леви Колвилл билан янги шартнома борасида музокараларни бошлашга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «кўклар» жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига янги меҳнат шартномасини таклиф қилмоқчи. Бу масала клуб раҳбарияти учун устувор вазифага айланган. Бунга «Ливерпуль»нинг 23 ёшли футболчига бўлган қизиқиши ҳам сабаб бўлмоқда.

Колвилл жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушди. Ҳозирча унинг ҳисобида гол ёки голли узатма мавжуд эмас.

Ҳимоячининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг