locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Палмер Англия терма жамоасига қайтиши мумкин

Коул миллий терма жамоа сафидаги сўнгги учрашувини шу йил март ойида ўтказган эди.
Футбол
Палмер Англия терма жамоасига қайтиши мумкин
Фото: Getty Images

«Челси» етакчиларидан бири Коул Палмер Англия миллий терма жамоасига қайтиш имкониятига эга.

Ҳужумкор яримҳимоячи Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилмаган, шунингдек, кузги илк йиғинни ҳам ўтказиб юборган эди.

Журналист Мэтт Лоу маълумотига кўра, Англия терма жамоаси вакиллари футболчининг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот олиш учун «Челси» тиббий штабига мурожаат қилган. Бош мураббий Томас Тухель Палмерни Миллатлар лигасининг яқинлашиб келаётган учрашувларига таклиф қилиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда.

12 ноябрь куни Англия ўз майдонида Хорватияни қабул қилади. Уч кундан кейин эса Испания меҳмони бўлади.

Коул Палмер миллий терма жамоа сафидаги сўнгги учрашувини шу йил март ойида ўтказган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг