locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Спаллетти: «Тактика курашда ютқазсангиз, иш бермайди»

Турин клуби устози жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Спаллетти: «Тактика курашда ютқазсангиз, иш бермайди»
Фото: Getty Images
Италия А серияси
01.11.2026, Як.
Ювентус
2
Наполи
0

«Ювентус» клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти «Наполи»га қарши баҳсда қўлга киритилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Футболчилар мухлислар ишончини қозонишга интилди. Улар ҳар бир яккакурашга киришди, жамоа учун меҳнат қилди, бир лаҳза ҳам иккиланмади ва ўйинда бепарволикка йўл қўймади. Бу ғалаба муносиб бўлди ва жамоа бунинг учун мақтовга лойиқ.

Агар футболчиларнинг ўзи олдинга қадам ташламаса, вазиятни ўзгартириш жуда қийин бўлади. Яккакурашларда ютқазсангиз ва рақибга курашда ён берсангиз, ҳеч қандай тактик схема самара бермайди.

Катта қийинчиликларга қарамай, жуда муҳим ғалабага эришдик. Бугун ихтиёримизда атиги 13 нафар футболчи бор эди», — дея Спаллеттининг сўзларини келтиради Calcionapoli1926.it.

Эслатиб ўтамиз, Лучано Спаллетти ўтган йилнинг кузида «Ювентус» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг