locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямалнинг ҳолати қандай? Де ла Фуэнте Англияга қарши ўйин учун Испания таркибини эълон қилди

Учрашув якшанба куни «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.
Футбол
Ямалнинг ҳолати қандай? Де ла Фуэнте Англияга қарши ўйин учун Испания таркибини эълон қилди
photo: gettyimages
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
15.11.2026, Як.
Испания
2
Англия
3

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Англияга қарши бўлиб ўтадиган учрашув учун асосий таркибни эълон қилди.

Учрашув якшанба куни «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.

Испания миллий жамоаси 15 очко жамғарган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадаги Англия ҳисобида эса 12 очко мавжуд.

Ушбу учрашувда испанияликлар сафида Ламин Ямал ҳам асосий таркибда майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, ёш юлдуз жисмоний ҳолати талаб даражасида бўлмагани сабабли Чехияга қарши олдинги тур учрашувини ўтказиб юборган эди.

Spain football

Испания миллий жамоасининг Англияга қарши асосий таркиби:

  • Дарвозабон: Унаи Симон.
  • Ҳимоячилар: Марк Пубиль, Пау Кубарси, Аймерик Лапорт, Марк Кукурелья.
  • Яримҳимоячилар: Мартин Субименди, Фабиан Руис, Микел Мерино.
  • Ҳужумчилар: Ламин Ямал, Микел Оярсабаль, Алекс Баэна.
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг