locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тимур Кападзе: \"Шомуродов ва Довбик бир пайтда ўйнай олади\"

Футбол
Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Тимур Кападзе: "Шомуродов ва Довбик бир пайтда ўйнай олади"
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Sports24.uz билан суҳбатда Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

– Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг "Рома"даги ўйинларини кузатиб боряпсизми?

Албатта, ҳар бир легионеримизнинг ўйинларини имкон қадар кузатиб боряпман. Сўнгги учрашувда Элдор захирадан тушиб "Ювентус"га гол урди ва энг яхши футболчи деб топилди. Бундан хурсандмиз албатта.

"Рома" бош мураббийи Клаудио Раньерининг ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ва украиналик Артём Довбикни бир пайтда майдонга тушириш ғоясига қандай қарайсиз?

"Рома" Раньери қўл остида бир марказий ҳужумчи тактикасида ўйнамоқда. Бу жойда Довбикдан кўпроқ фойдаланмоқда. Шомуродов ҳам, Довбик ҳам марказий ҳужумчи ролини бажара олишади. Элдор авваллари қанот ҳужумчиси ҳам бўлгани учун Артёмга нисбатан универсалроқ. Раньери Элдор билан "Кальяри"да бирга ишлаган ва имкониятларини жуда яхши билади.

"Ювентус"га қарши баҳснинг иккинчи таймида Элдор захирадан ҳимоячи ўрнига тушди ва "Рома" икки марказий ҳужумчи билан ўйнади. Тўғри Шомуродов зарур пайтларда қанотда ҳам пайдо бўлди. Шундай экан, Раньери кейинги ўйинларда Шомуродов ва Довбикни бир пайтда майдонга тушириши мумкин деб ўйлайман.

ФОТО: Instagram
ФОТО: Getty Images
Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг