locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Тожикистон Умонни енгиб, Таиланд қирол кубогида финалга чиқди

Эндиликда Игор Ангеловски бошқарувидаги тожикистонликлар турнир ғолиблиги учун 17 ноябрь куни Таиландга қарши баҳс олиб боради.
Футбол
Тожикистон Умонни енгиб, Таиланд қирол кубогида финалга чиқди
photo: gettyimages

Таиландда 52-халқаро «King‘s Cup 2026» турнирининг яримфинал учрашувлари ўтказилди. Тожикистон миллий жамоаси Умон билан баҳслашиб, минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 60-дақиқада Шериддин Бобоев урди.

Эндиликда Игор Ангеловски бошқарувидаги тожикистонликлар турнир финалида 17 ноябрь куни мезбонларга қарши баҳс олиб боради. Таиланд яримфиналда Бруней дарвозасига жавобсиз 6 та гол урди. Учинчи ўрин учун баҳсда эса Умон ва Бруней ўзаро куч синашади.

Қирол кубоги-2026
Умон — Тожикистон 0:1
Гол:
Бобоев 60.
Тожикистон — Олег Баклов, Зоир Жўрабоев, Табрез Исломов, Алижон Кароматуллозода, Ваҳдат Ханонов, Амирбек Жўрабоев, Парвиз Умарбоев, Назим Бобожонов, Эҳсони Паншанбе, Шервони Мабатшоев, Шериддин Бобоев.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг