locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон МЖ Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик баҳсида камбек қурбони бўлди

Ҳар икки бўлимнинг бошида Каннаваро жамоаси тезкор гол урган бўлса, россияликлар 10 дақиқа ичида уч бор Назаровни ожиз қолдиришга муваффақ бўлди.
Футбол
photo: UFA
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
12.11.2026, Як.
Ўзбекистон
2
Россия
3

Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Унда меҳмонлар камбек эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб 5-дақиқада Мелёхин ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 46-дақиқада Беҳруз Каримов вакилларимизнинг 2-голини урди. 70-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Комличенко фарқни қисқартирди. 75-дақиқада айнан у мувозанатни тиклади. 79-дақиқада эса захирадан сафга қўшилган Миранчук якуний нуқтани қўйди.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро жамоаси кейинги ўртоқлик беллашувини 17-ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши сафарда ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Россия 2:3
Голлар
: Мелёхин 5 автогол, Беҳруз Каримов 46 – Николай Комличенко 70, 75, Алексей Миранчук 79.
Ўзбекистон: 1. Владимир Назаров, 4. Беҳруз Каримов, 6. Акмал Мозговой, 10. Азизжон Ғаниев (24. Диёр Холматов, 62), 14. Элдор Шомуродов (21. Ҳусайн Норчаев, 80), 17. Достонбек Ҳамдамов (19. Русланбек Жиянов, 62), 22. Аббосбек Файзуллаев (20. Азиз Амонов, 80), 23. Шерзод Эсанов, 25. Маҳамаджонов (2. Дилшодбек Муртазаев, 80), 26. Жаҳонгир Ўрозов, 27. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Россия: 39. Матвей Сафонов, 4. Данил Круговой, 8. Лечи Садулаев (59. Алексей Миранчук, 66), 10. Константин Тюкавин (7. Николай Комличенко, 66), 14. Виктор Мелёхин, 21. Ярослав Гладышев (11. Кирилл Глебов, 66), 24. Александр Сильянов (5. Кирилл Данилов, 46), 27. Иван Обляков (9. Алексей Миронов, 66), 30. Илья Вахания (23. Андрей Лангович, 76), 31. Матвей Кисляк (15. Данил Глебов, 76), 83. Алексей Батраков

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг