Ўқ отиш спорти: Азамат Қаюмов трап дастурининг финалида қатнашди
Мусобақанинг навбатдаги кун баҳслари терма жамоамиз учун аҳамиятли бўлди.
Бошқа спорт турлари
photo: MOQ
Ўқ отиш спорти: Азамат Қаюмов трап дастурининг финалида қатнашди
Қатарда ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Мусобақанинг навбатдаги кун баҳслари терма жамоамиз учун аҳамиятли бўлди. Боиси, стенддан отишнинг трап дастурида ҳамюртимиз Азамат Қаюмов финал босқичида иштирок этди.
18 ёшли спортчимиз 122 нафар иштирокчи орасида энг кучли саккизликка кириб, трап дастурининг финал босқичида қатнашди. Олимпиада ва жаҳон чемпионлари билан муносиб беллашган Азамат Қаюмов мусобақани еттинчи ўринда якунлади. Бу трап йўналишида спортчиларимизнинг илк бор финал босқичида иштирок этиши бўлди.