Аргентина Жаҳон ралли чемпионатига қайтиши мумкин
Халқаро автомобиль федерацияси FIA Аргентинанинг FIA World Rally Championship (WRC) тақвимига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги режаларни тасдиқлади.
Бошқа спорт турлари
photo: gettyimages
Халқаро автомобиль федерацияси FIA Аргентинанинг FIA World Rally Championship (WRC) тақвимига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги режаларни тасдиқлади.
2027-йил март ойида Аргентинанинг Кордова провинциясида FIA CODASUR Rally Championship доирасида номзодлик босқичи бўлиб ўтади.
FIA вакиллари мусобақанинг ташкил этилиш даражаси, хавфсизлик чоралари, инфратузилма ҳамда халқаро спорт талабларига мувофиқлигини баҳолайдилар.
Текширувдан муваффақиятли ўтилган тақдирда, Аргентина раллиси 2028-йилдан бошлаб WRC тақвимига киритилиш учун номзод бўлиши мумкин.
Аргентина сўнгги бор 2019-йилда ралли бўйича жаҳон чемпионати босқичига мезбонлик қилган.