Осиё миллатлар кубоги: Ўзбекистоннинг ҳар икки терма жамоаси навбатдаги ғалабага эришди
Осиё миллатлар кубоги: Ўзбекистоннинг ҳар икки терма жамоаси навбатдаги ғалабага эришди.
Абу-Дабида давом этаётган Осиё миллатлар кубогида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари навбатдаги учрашувларини ғалаба билан якунлади.
Эркаклар терма жамоаси
5-турда ҳамюртларимиз Шри-Ланкани 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Тўртта тахтанинг учтасида ғалаба, биттасида эса дуранг қайд этилди.
Шундай қилиб, эркаклар терма жамоаси 5 турдан сўнг 6 жамоавий очко билан 6-ўринга кўтарилди.
Аёллар терма жамоаси
3-турда қизларимиз Мўғулистонни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Тўрттала тахтада ҳам ғалаба қозонган ҳамюртларимиз 3 турдан сўнг 4 жамоавий очко билан 2-ўринга кўтарилди.
Бугун, 14-ноябрь куни эркаклар терма жамоамиз 6-турда Қозоғистонга, аёллар терма жамоамиз эса 4-турда Хитойга қарши ўйнайди.