Қирғизистон ўртоқлик баҳсида Хитой Тайпейини йирик ҳисобда мағлуб этди
Ветнамдаги баҳсда голлардан бири Жоэл Кожо ҳисобига ёзилди.
Футбол
photo: gettyimages
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
14.11.2026, Як.
Хитой Тайпейи
0
Қирғизистон
3
Қирғизистон миллий жамоаси FIFA кунларидан унумли фойдаланиб, Ветнамда Хитой Тайпейи билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Унда қўшниларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бирига «Навбаҳор» ҳужумчиси Жоэл Кожо муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Қирғизистон кейинги баҳсини 17 ноябрь куни Ветнамга қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
Хитой Тайпейи — Қирғизистон 0:3
Голлар: Жирғалбек 31, Кожо 43, Ахматов 90+1.
Қирғизистон — Прядкин, Абдураҳмонов, Астанақулов, Атабаев, Бексулов, Браузман, Кичин, Мерк, Зарипбеков, Жирғалбек, Кожо.