Ўртоқлик ўйинлари. Эрон Ироқдаги баҳсда Фаластиндан устун келди, Озмундан гол
Яна бир баҳсда Хитой ўз майдонида Малайзияни мағлуб этди.
Футбол
photo: gettyimages
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
14.11.2026, Як.
Фаластин
0
Эрон
2
ФИФА кунлари билан ўртоқлик учрашувлари ҳам давом эттирилмоқда. Эрон миллий жамоаси Фаластинга қарши ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Озмун ва Хардани голларга муаллифлик қилди. Форслар 17 куни Ироқ билан навбатдаги баҳсда майдонга тушади. Фаластин ўша куни Ливан билан куч синашади.
Хитой ўз майдонида Малайзия билан куч синашиб, биринчи бўлимда урилган икки гол эвазига рақибидан устун келди. Хитойликлар кейинги баҳсини 17 ноябрь куни Баҳрайнга қарши ўтказади. Малайзияликлар эса Яман билан куч синашади.
Ўртоқлик ўйинлари
Фаластин – Эрон 0:2
Голлар: Озмун 77, Хардани 84.
Хитой – Малайзия 2:0
Голлар: Ванг 10, Занг 19.