Ислом Исмоилов: «Чемпионлик учун 90 фоизга яқинлашдик»
«Нефтчи» клуби Суперлиганинг қолдирилган 26-турида ўз уйида «Бунёдкор»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Барчани ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин ўтказдик. Барибир ҳеч қайси учрашув осон ўтмаяпти. Ундан олдин битта нарса ўйлантираётганди: бу ўйинга футболчиларни руҳий томондан тайёрлаш! Одатда, бундай баҳсларга ўйинчиларни руҳий томондан тайёрлаш оғир кечади. Бу бўйича футболчиларга жуда кўп тушунтиришлар бердик. Бугун яна бир бор майдонда профессионал даражаларини кўрсатишди. Уларга раҳмат айтаман. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга миннатдорчилигимни билдираман.
- Олдинда водий дербиси кутмоқда. Бугун таркибда ротацияларни кўрдик. Водий дербисида ҳам таркибда яна ротациялар бўладими?
- Албатта, таркибимизда кўплаб футболчилар бор. Аста-секинлик билан бир қанча футболчилар жароҳатидан тикланиб қайтишяпти. Бугун шу ўйинчиларга кўпроқ имконият бердик. Бир қатор футболчилар узоқ муддатдан кейин яна ўйин амалиётига эга бўлишди. Мавсум охирлаб боргани билан лекин биз учун ҳали тугагани йўқ. Сабаби, чемпионлар лигасида ҳам иккита муҳим ўйинимиз бор. Бу вақт оралиғида жамоани тўғри тайёрлаш, соғлом ҳолатда ва жароҳатларсиз олиб бориш жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабдан ҳар бир учрашувда барибир ротация қилишга мажбурмиз, ўзгаришлар бўлади. Кузатаётган бўлсанглар, ҳеч қайси ўйинни деярли бир хил таркиб билан ўтказаётганимиз йўқ. Ҳеч бўлмаса битта ўйинчи таркибда ўзгаряпти. Бу нормал ҳолат.
- Рус нашрида Ислом Исмоилов билан Темур Кападзени Каннавародан кучли демоқда. Бунга қандай қарайсиз?
- Албатта, бундай таъриф учун раҳмат. Лекин ҳар бир мураббийни ҳурмат қиламиз. Каннаваро ҳам ўзига яраша салоҳияти бор мураббий ва ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий жамоаси устози. Ўзимни ҳеч қачон қайсидир мураббийдан кучли деб ҳисобламайман. Чунки футболда ҳали ўрганадиган нарсаларим жуда кўп. Ўзимни ҳеч қайси мураббий билан солиштирмайман ва ўзимни ҳеч қайси мураббийдан устун ҳам қўймайман. Бу уларни фикри.
- Миллий жамоага клубдан кам сонли ўйинчилар чақирилгани кейинги учрашувлари олдидан «Нефтчи»нинг фойдасига ишлади, десак бўладими?
- Клубдан кўплаб ўйинчилар миллий жамоага чақирилса албатта хурсанд бўламиз, бизни қувонтиради. Афсуски, ҳозирги кунда бир нафар футболчи жалб қилинган. Бу бир томондан жамоа фойдасига хизмат қилади. Чунки клуб билан бирга бўлишади. Барибир ҳатто футболчи клубдан икки кун ташқарида бўлса ҳам жамоадан узилишни бошлайди. Одатда, охирги пайтларда ФИФА кунларидан кейин қайтиш бизда қийин кечаётганди. Худога шукр, ўтган сафарги ФИФА кунидан кейинги қайтиш ҳам биз учун омадли бўлди. Бу биз учун яхши ҳолат.
- «Бунёдкор» ёш жамоа ва иккала клуб деярли бир хил тактикада ўйнайди. Клуб сизда қандай таассурот қолдирди?
- Икки ҳолатдаги жамоалар. Бири чемпионлик, яна бири лигада қолиш учун курашяпти. Бу ерда жамоаларни руҳий ҳолати ҳам икки хил бўлади. Албатта, «Бунёдкор» жамоасида яхши мураббий ишлаяпти. Иван Бошковични ҳурмат қиламан. У билан бирга ўқиганмиз. Ақлли, истиқболли мураббийлардан. Бугун ҳам уларни ўйинида мураббийни имзоси кўриниб турибди. Яхши ҳаракат қилишди. «Бунёдкор» асосан тўп назоратига эътибор қаратди. Афсуски, ҳозирги кундаги футболда тўп назорати ҳеч нарсани бермайди. Прессинг қилишга ҳаракат қилишди. Бу қайсидир ҳолатларда уларнинг фойдасига ҳам, зиёнига ҳам ишлади. Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам яхши ўйин ўтказишди.
Биз янада эркинроқ ўйнашимиз мумкин эди. Мавсум охирлаб бораётгани учун охирги учрашувлар руҳий томондан қийин ўтяпти. Футболчилар жисмонан эмас, асосан руҳий жиҳатдан кўпроқ чарчашяпти. Тўғри, атрофдан бизга босим бўлмаслиги мумкин, аммо барибир инсон буни ичидан ҳис қилиб туради. Чемпионлик яқинлашяпти ва ҳар бир учрашув катта аҳамият касб этгани боис ўйинчилар хато қилишдан қўрқиброқ ўйнашяпти. Биринчи таймда ҳам жуда кўп оддий вазиятларда тўп йўқотдик.
- Бугунги ғалабадан кейин «Нефтчи» жамоаси неча фоизга чемпионликка яқинлашди?
- Менимча, 90 фоизга яқинлашдик. 3 та ўйин қолди, мақсадимиз учала учрашувда ҳам ғалаба қозониш. Барибир ҳали чемпион эмасмиз. Бир нарсани эсдан чиқармаслик керак, ОАВда кўпчилик жамоа чемпион бўлди, деб таъкидлаяпти. Лекин ҳали чемпион эмасмиз. Қачонки, расман аниқ бўлганда ўзимизни эркин қўйсак бўлади. Унгача футболчиларни ҳам, мураббийлар штабини ҳам, ҳеч кимни бўшашишга ҳаққ