locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Смородская: «Россия миллий жамоаси яхши жамоаларга қарши ўйнайди»

«Локомотив Москва»нинг собиқ президенти Россия миллий жамоасининг бўлажак рақиблари ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Смородская: «Ўзбекистон — Брунейдан анча кучли»
photo: UFA
Халқаро ўртоқлик учрашувлари
12.11.2026, Як.
Ўзбекистон
2
Россия
3

Москва «Локомотив» клубининг собиқ президенти Ольга Смородская Россия миллий жамоасининг Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик баҳслари ҳақида фикр билдирди.

«Россия миллий жамоаси яхши жамоаларга қарши ўйнайди. Футболчиларимиз бу даражада нималар кўрсатишини кўрамиз. Ўзбекистон ва Венесуэла — булар, албатта, Брунейдан яхшироқ», — дея Смородскаянинг сўзларини «Спорт-Экспресс» нашри келтирмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Россия миллий жамоалари ўртасидаги баҳс бугун, 12 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Россия миллий жамоаси 17 ноябрь куни Венесуэлага қарши ҳам ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Шу куни эса Ўзбекистон миллий жамоаси сафарда Саудия Арабистони билан ўйнайди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг