locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳонгир Зокировдан ишончли ғалаба

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Zuffa Boxing ташкилоти томонидан ўтказилаётган профессионал бокс оқшомида яна бир вакилимиз Жаҳонгир Зокиров ҳам ўз жангида иштирок этди.
Бокс
Жаҳонгир Зокировдан ишончли ғалаба
photo: gettyimages

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Zuffa Boxing ташкилоти томонидан ўтказилаётган профессионал бокс оқшомида яна бир вакилимиз Жаҳонгир Зокиров ҳам ўз жангида иштирок этди.

Оғир вазн тоифасидаги баҳсда Зокиров канадалик Брендон Колантанио (8-2, 1 KO)га қарши рингга кўтарилди.

Терма жамоамиз катта мураббийи Акмал Ҳасановнинг бурчакдаги кўрсатмаларини олган вакилимиз рақибини биринчи раунднинг ўзида қийин аҳволга солиб қўйди. Икки бор нокдаун ҳолатига учраган канадалик боксчи биринчи раундни аранг тугатиб олди. Колантанионинг мураббийлари унинг иккинчи раундга чиқа олмаслигини билдиришди ва техник нокаут билан Зокиров ғалабага эришди.

Шу тариқа, Жаҳонгир Зокиров профессионал рингдаги ғалабали юришини давом эттириб, рекордини 3-0 кўринишига етказди!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг