Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум
Бироздан сўнг Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви старт олади. Тошкентда ўтказиладиган баҳс 20:00да старт олади.
Россия терма жамоаси мураббийлар штаби мазкур учрашув учун асосий таркибни эълон қилди.
Россия терма жамоасининг асосий таркиби:
Сафонов, Круговой, Сильянов, Мелёхин, Вахания, Батраков, Кисляк, Обляков, Садулаев, Тюкавин, Гладышев.
Россияликлар сўнгги бор Ўзбекистон терма жамоаси билан 2022 йил ноябрь ойида куч синашган. Ўшанда учрашув 0:0 ҳисобида якунланган.
Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея (0:2), Сурия (4:1) ва Эрон (3:1) терма жамоаларига қарши майдонга тушган бўлса, Россия Нигерия (3:3), Намибия (6:0) ва Эрон (2:0) терма жамоалари билан ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февраль ойи охиридан буён Россия миллий терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувларида иштирок этиб келмоқда ва халқаро мусобақаларда қатнашмаяпти.