locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рожерс: «Челси»да етакчи бўлишни истайман»

Рожерс Лондон клуби билан 2033 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Футбол
Рожерс: «Челси»да етакчи бўлишни истайман»
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
31.10.2026, Як.
Челси
2
Манчестер Юнайтед
0

«Астон Вилла»дан Лондоннинг «Челси» клубига ўтган ҳужумчи Морган Рожерс янги жамоага мослашиш жараёни ҳақида гапирди.

«Бу клубда менга ҳамма нарса ёқмоқда. Мен учун бу янги чақириқ. Энг муҳими, жамоамиз аҳил ва бирдам бўлиши керак. Мен етакчи бўлишни ва ўзим энг яхши бажара оладиган ишни қилишни истайман. Мавсумни жуда яхши бошладим, энди шу суръатни сақлаб қолишим керак», — дея ҳужумчининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида келтирмоқда.

24 ёшли футболчининг трансфери «кўклар»га 138 миллион еврога тушди. Рожерс Лондон клуби билан 2033 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Жорий мавсумда Англия Премьер-лигаси доирасида Морган тўққизта учрашувда майдонга тушиб, бешта гол муаллифи бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг