locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ»га Бальде керак

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
 «МЮ»га Бальде керак
«MYU»ga Balde kerak

«Барселона»нинг қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде Испания чемпионатини тарк этиб, фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» 23 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳамон қизиқиш билдирмоқда. Томонлар ўртасидаги трансфер битими қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.

Бальденинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Алехандро жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида учта учрашувда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг