locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» Фермин Лопес бўйича сўров юборди

Унинг трансфери учун эҳтимолий шартларни ўрганмоқда.
Футбол
«Манчестер Юнайтед» Фермин Лопес бўйича сўров юборди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яқин келажакда «Барселона» футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. The Touchline нашри журналист Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, «қизил иблислар» каталонияликларнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес бўйича сўров юборган.

Маълум қилинишича, Англия Премьер-лигаси гранди айни пайтда Лопес ҳақида маълумот тўпламоқда ва унинг трансфери учун эҳтимолий шартларни ўрганмоқда.

23 ёшли Фермин Лопеснинг бозор қиймати нуфузли Transfermarkt портали томонидан 110 миллион евро деб баҳоланмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг