locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Сити» Моуриньонинг рекордини янгилай олмади

2005/2006-йилги мавсумда Жозе «Челси» клуби билан чемпионатни кетма-кет 9 та ғалаба билан бошлаган ва бу ҳали-ҳамон Англия Премьер-лигасидаги энг яхши старт сифатида сақланиб келмоқда.
Футбол
«Манчестер Сити» Моуриньонинг рекордини янгилай олмади
photo: gettyimages
Англия Премер-лигаси
24.10.2026, Як.
Астон Вилла
2
Манчестер Сити
1

«Манчестер Сити» Моуриньонинг рекордини янгилай олмади

2005/2006-йилги мавсумда Жозе «Челси» клуби билан чемпионатни кетма-кет 9 та ғалаба билан бошлаган ва бу ҳали-ҳамон Англия Премьер-лигасидаги энг яхши старт сифатида сақланиб келмоқда.

Англия Премьер-лигасининг саккизинчи турида «Манчестер Сити» меҳмонда Бирмингемнинг «Астон Вилла» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, «шаҳарликлар»нинг ғалабали серияси 7 та ўйинда тўхтаб қолди — бу эса, ўз навбатида, Жозе Моуриньонинг рекорди ҳали-ҳамон янгиланмай қолаётганини англатади. 2005/2006-йилги мавсумда мутахассис Лондоннинг «Челси» клуби билан чемпионат стартларида кетма-кет 9 та ғалабани нишонлаган ва бу ҳали-ҳамон Англия Премьер-лигасидаги энг яхши старт сифатида сақланиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо бугунги кунда Испанияда фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг бошчилигидаги Мадриднинг «Реал» жамоаси бугун тунда Каталониянинг «Барселона» клубига қарши майдонга тушади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг