locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Машъал» ёпилиши мумкинми?

Жамоада молиявий ҳолат жуда ёмон.
Футбол
«Машъал» ёпилиши мумкинми?
Фото: Машъал ПФК

Муборакнинг “Машъал” клуби келаси йилда Пролигада ҳам иштирок этмаслиги мумкин.

Sports24.uz хабар беришича, жамоада молиявий ҳолат жуда ёмон. Буни жамоа бош мураббийи Сергей Лушан ҳам “Динамо”га қарши Суперлига 26-туридан кейин маълум қилди. Унинг фикрича, жамоа тизимида меҳнат қилаётган инсонлар қарийб 8 ойдан бери маош олмаяпти.

“Машъал” кейинги мавсумда мавжуд бўладими-йўқми, буни ҳеч биримиз билмаймиз. Менимча, 90 фоиз эҳтимол билан “Машъал” чемпионатдан чиқиб кетади. Чунки бошқа жамоаларда бўлгани каби, бизда ҳам пул йўқ. Одамлар саккиз ойдан бери маош олмаяпти. «Машъал» меҳнаткашлари пулсиз қолган. Бундай шароитда қайси жамоа фаолият юрита олади? Футбол ўйнаш учун ҳам, ахир, овқатланиш керак.

Пул йўқ ва унинг пайдо бўлиши ҳам кутилмаяпти. Ҳомийлар йўқ, ҳеч нарса йўқ. Менинг тушунишимча, Про лигада ҳам давлат томонидан ёрдам ажратилиши режалаштирилмаган. Шундай экан, клубнинг ўзи ҳам чемпионатдан чиқиб кетиши мумкин”, - деди Лушан.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал” Суперлига турнир жадвалида 4 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг