locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Манчестер Юнайтед» 53 йил ичида энг ёмон натижани қайд этди

Айни вақтда жамоа Англия Премьер-лигаси жадвалида атиги 18-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
«Манчестер Юнайтед» 53 йил ичида энг ёмон натижани қайд этди
Фото: Getty Images

Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган баҳсда «Манчестер Юнайтед» Лондоннинг «Челси» клуби меҳмони бўлди. Майкл Кэррик шогирдлари ушбу учрашувда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Sky Sport News маълумотларига кўра, «қизил иблислар» 1973 йилдан бери илк бор чемпионатнинг дастлабки еттита сафар учрашувининг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмади.

1973/74 йилги мавсумда ҳам манчестерликлар сафарда омадсиз иштирок этишган. Ўшанда жамоа чемпионатни 21-ўринда якунлаб, элита дивизионини тарк этган.

Жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафарда еттита учрашув ўтказди. Уларнинг учтасида дуранг қайд этилган бўлса, тўрттасида мағлубиятга учраган.

Айни вақтда жамоа Англия Премьер-лигаси жадвалида атиги 18-ўринни эгаллаб турибди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг