«МЮ» «Челси»дан мағлуб бўлса ҳам, Кэррик истеъфога чиқарилмайди — The Touchline
«Манчестер Юнайтед» АПЛ турнир жадвалида 17-поғонани эгаллаб турибди.
Футбол
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
Лайв, 87'
Челси
2
Манчестер Юнайтед
0
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Челси»га қарши баҳсда жамоаси мағлуб бўлган тақдирда ҳам истеъфога чиқарилмайди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Манбага кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти ҳозирча мутахассисни лавозимидан озод қилишни режалаштирмаяпти. Клуб раҳбарлари халқаро танаффус бошланишини кутиб, шундан кейингина Кэррикнинг келажаги бўйича қарор қабул қилмоқчи.
Англия Премер-лигасининг 9-тури доирасидаги «Челси» — «Манчестер Юнайтед» баҳси 31 октябр куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, «Челси» баҳс олдидан Премер-лига турнир жадвалида 5-ўринни, «Манчестер Юнайтед» эса 17-поғонани эгаллаб турибди.