locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фернандеш «Челси»га қарши ўйин олдидан жамоадошларини йиғди

Йиғилиш ўйин куни эрталаб жамоа меҳмонхонасида бўлиб ўтган.
Футбол
Фернандеш «Челси»га қарши ўйин олдидан жамоадошларини йиғди
Фото: Getty Images
Англия Премер-лигаси
Лайв, 34'
Челси
0
Манчестер Юнайтед
0

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва жамоа сардори Бруну Фернандеш Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Челси»га қарши учрашув олдидан жамоа футболчилари учун алоҳида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда indykaila News нашри ўзининг X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Маълумотларга кўра, йиғилиш ўйин куни эрталаб жамоа меҳмонхонасида бўлиб ўтган.

«Қизил иблислар»нинг «аристократлар»га қарши баҳси Лондон шаҳридаги «Стэмфорд Бриж» стадионида бўлиб ўтади.

Англия чемпионатининг 8 туридан кейин Майкл Кэррик шогирдлари 7 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 16-поғонасини эгаллаб турибди. Жамоа айни пайтда хавфли зонадан атиги бир очко олдинда.

«Манчестер Юнайтед» сўнгги бор 30 август куни Англия чемпионатининг 2-турида «Ипсвич Таун»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг